Бухоро вилоят ИИБнинг жиноят қидирув ва террорчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи ҳибсга олинди

Бухоро вилоят ИИБнинг жиноят қидирув ва террорчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи ҳибсга олинди

Бухорода вилоят ички ишлар бошқармасининг жиноят қидирув ва террорчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Алишер Андаев ҳибсга олинди.

Подполковник Андаев “Озода-Озод” гилам ва гилам буюмларини ишлаб чиқарувчи корхона раҳбариятига нисбатан порахўрлик ва таъмагирликда айбланмоқда. Маълум бўлишича, ушбу корхона ходимлари режали текширувдан сўнг жавобгарликка тортилган, дея хабар беради Интерфакс.

Улар тергов ва сўроқ жараёнида Алишер Андаев мунтазам равишда пора талаб қилгани ҳақида кўрсатма берган.   

Энди подполковник 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.