Болалар тинчликни чизади. Фоторепортаж
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида ЮНЕСКО патронажлигида ўтказилган “Болалар тинчликни чизади” Халқаро фестиваль-танлови иштирокчиларига диплом ва совғалар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Миллат Етакчиси Жамғармасининг махсус номинацияси совриндори сертификати 11 ёшли тошкентлик мактаб ўқувчиси Ани Аракелянга топширилди. Шунингдек унга махсус совға ҳам берилди.
Танлов иштирокчилари нафақат расм чизиш, балки куйлаш ва рақсга тушиш, миллий мусиқа асбобларини чала олишларини ҳам намойиш этди.
Кичкина рассомларга тантанали равишда совғалар топширилаётган пайтда уларнинг чеҳрасидаги шодликни бир кўрсангиз эди. Аммо улардан ҳам кўпроқ ота-оналари қувонди, десак адашмаймиз.
Эътиборлиси, ушбу воқеа мамлакатимизда Соғлом бола йили деб эълон қилинган йилда бўлиб ўтди.
Ёш рассомларнинг ижод намуналари ранг-баранг қилиб безатилган каталогда абадийлаштирилди.
Рустам Шагаев фоторепортажи – Anhor.uz учун махсус.
Шарҳлар