Anhor.uz Ўзбекистоннинг энг яхши ОАВ шорт-листидан жой олди
UZINFOCOM Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази томонидан ўтказилаётган UZ 2014 миллий домени интернет-фестивалининг финал қатнашчилари аниқланди.
15 сентябрь куни фестиваль ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда 10 та мавзули ва битта махсус номинация бўйича овоз бериш якунлари муҳокама қилинди.
Унга кўра, Anhor.uz ахборот-таҳлил сайти “Энг яхши ОАВ сайти” ва “Йил кашфиёти” махсус номинацияларининг лауреатига айланди.
Таҳририят анҳорчиларнинг меҳнати берилган ушбу юксак баҳо учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Бу бизни янада яхшироқ ишлашга, ўқувчиларга холис ва иложи борича ҳаққоний долзарб маълумотни етказишга рағбатлантиради.
Эслатиб ўтамиз, миллий сегментдаги ахборот ресурслари ва сервисларини ривожлантириш, Интернет тармоғида энг яхши миллий ресурсларни илгари суришга кўмаклашиш, турли соҳалар, жумладан, давлат бошқаруви, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида замонавий Интернет-технологияларини жорий этишни рағбатлантириш интернет-фестивалнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Шарҳлар