Ўзбекистоннинг қарзи камайди
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) маълумотларига кўра, 2013 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМнинг 13% ни ташкил этган, дея хабар беради “UzDaily” нашри.
Хусусан, ўтган йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги хусусий секторнинг ташқи қарзи ЯИМнинг бор-йўғи 4,9% ни, қисқа муддатли ташқи қарз ҳажми эса ЯИМнинг 0,7% ни ташкил қилди.
Бунда Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи ЯИМнинг 8,6% га тенг. 2013 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг умумий ЯИМ $56,5 млрд ни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил бошида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 17% ни ташкил этган эди, яъни агар ЕТТБ маълумотлари ва методикасига ишониладиган бўлса, мамлакатнинг ташқи қарзи 2014 йилнинг 9 ойи ичида 4% га қисқарган.
Шарҳлар