ОФК Ўзбекистон терма жамоасига мағлубият ёзди
18 сентябрь куни Инчеонда ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг Бангладеш устидан қозонган ғалабасидан сармаст бўлиб турган пайтимизда Осиё футбол конфедерациясининг “Facebook”даги саҳифасида қизиқ маълумот чиқди, деб ёзади Sports.uz нашри.
Унда Ўзбекистон терма жамоасининг Бангладешдан мағлубиятга учрагани ҳақида сўз боради.
“Бу расмий саҳифа бўлгани боис, ундаги ҳар бир маълумотга расмий нуқтаи назар билан ёндашилади. Бу оддий хатоми ёки ОФКдагилар мухлисларнинг ҳушёрлигини синаб кўрмоқчими? Балки, орзуларини шу тахлит баён қилаётгандир”, дея тахмин қилади нашр.
Устига устак хабарнинг тагига the-afc.com дея манбани ҳам аниқ кўрсатиб қўйишган. Ундаги маълумотларни кўриб, айрим мухлислар (бангладешлик бўлса керак) хурсанд бўлаётган бўлиши ҳам мумкин. Кўпчилик эса ОФКнинг нопрофессионал иши устидан кулишган, холос, дея қайд этади нашр.
Шарҳлар