ИИБ терговчилари порахўрлик ва таъмагирлик учун ҳибсга олинди
Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани ИИБ терговчилари порахўрлик ва таъмагирлик учун ҳибсга олинди, дея хабар беради 12news.uz.
Қўлга олинган терговчилар ўз қўшнисига тан жароҳатларини етказган шахсга нисбатан жиноят ишини олиб борган.
Даставвал терговчилар қотилликка доир жиноят ишини қўзғатишларини айтиб, 24 млн сўм миқдорида пора олган. Шунингдек жанжал гувоҳига айланган иккита қўшнидан ҳам уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаслиги учун таъмагирлик йўли билан 13 млн сўм пора олинган. Бундан ташқари, терговчилар таҳдид йўли билан айбланувчининг отасига тегишли бўлган қиймати 30 млн сўмлик “Нексия” автомобилига ҳам эгалик қилишган. Шундан сўнг айбланувчининг отаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.
Ҳозир порахўр терговчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.
Шарҳлар