Анҳор – Ўзбекистоннинг энг яхши ОАВ сайти
УЗИНФОCОМ Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази томонидан ўтказилаётган УЗ 2014 миллий домени интернет-фестивалининг ғолиблари аниқланди.
22 сентябрь куни Ёшлар саройида 10 та мавзули ва битта махсус номинация бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Анҳор.уз ахборот-таҳлил сайти “Энг яхши ОАВ сайти” ва “Йил кашфиёти” махсус номинацияларининг ғолибига айланди.
Таҳририят анҳорчиларнинг меҳнати берилган ушбу юксак баҳо учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Бу бизни янада яхшироқ ишлашга, ўқувчиларга холис ва иложи борича ҳаққоний долзарб маълумотни етказишга рағбатлантиради.
Эслатиб ўтамиз, миллий сегментдаги ахборот ресурслари ва сервисларини ривожлантириш, Интернет тармоғида энг яхши миллий ресурсларни илгари суришга кўмаклашиш, турли соҳалар, жумладан, давлат бошқаруви, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида замонавий Интернет-технологияларини жорий этишни рағбатлантириш интернет-фестивалнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Шарҳлар