“Авиасозлар” деҳқон бозори Тошкентдаги энг яхши бозор сифатида тан олинди

“Авиасозлар” деҳқон бозори Тошкентдаги энг яхши бозор сифатида тан олинди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ва “Тошбозорсавдо” уюшмаси ҳамкорлигида “Энг намунали деҳқон бозори” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Кўрик-танловда “Тошбозорсавдо” уюшмаси тизимидаги йигирмата бозорда сотувчиларнинг кийиниш ва муомала маданияти, бозор расталари орасталиги, ҳудуднинг санитария ҳолати ҳамда радиоузел хизматининг сифати ўрганилди.

“Авиасозлар деҳқон бозори” биринчи ўринга, “Қорақамиш деҳқон бозори” иккинчи ўринга, “Аския деҳқон бозори” учинчи ўринга муносиб деб топилди. Рағбатлантирувчи ўрин “Бектўпи” савдо мажмуасига насиб этди. 

Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди, дея хабар беради ЎзА.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.