Узоқ кутилган эстакада Хадра ва Ганга йўлини бўшатади
Тез орада Тошкентда янги ва узоқ кутилган эстакада барпо этилади, у пойтахтнинг Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларини бирлаштиради. Ушбу автойўл кўприги Цирк ва Хадра майдони ёнида бошланиб, Юнусобод туманида якунланади, дея хабар беради “Подробно” нашри.
Бугун Ганга ҳудудида қурилиш ишлари бошланди. Янги эстакадани барпо этиш учун айлана чорраҳа демонтаж қилинади ва бир нечта ўнлаб дарахтлар кесилади. Ҳайдовчиларнинг фикрича, янги кўприк жуда зарур, чунки йўлнинг бу қисмида машиналар ҳаракати жуда тиғиз, йўл эса уч полосали, холос. Бундан ташқари, ҳайдовчилар айлана чорраҳани ҳам ноқулай деб ҳисобламоқда, ҳозир уни демонтаж қилиш ишлари бошланган.
Улашиш:
Шарҳлар