“GM Uzbekistan” янги Нексияни 2016 йилда тақдим этади

“GM Uzbekistan” янги Нексияни 2016 йилда тақдим этади

“GM Uzbekistan” компанияси яқин бир неча йил ичида ўз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган автомобиль моделлари сонини камида учтага кўпайтиради. Бу ҳақда, “AutoConsulting.com.ua”га асосланиб 12news.uz нашри хабар беради, деб ёзади Kun.uz.

Маълумотларга кўра, дастлабки янги модель “Nexia” седанининг янги авлоди бўлади – у бозорда 2016 йил ўрталарида пайдо бўлиши кутилмоқда.

Орадан яна икки йил ўтиб эски “Chevrolet Lacetti” базасидаги “Gentra”нинг янгиланган варианти бозорга чиқарилади, бунда экстерьер ва салон кўринишида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

2017 йилда эса “GM Uzbekistan” минивэн ва “Datsun mi-Do”га рақобатчи бўла олдиган янги, В синфига оид хэтчбекни тақдим этишни режалаштираётган бўлса, 2018 йилда камхарж кроссовер тақдим этилиши кутилмоқда.

Бундан олдин, «Ўзавтосаноат» компанияси Ўзбекистон ҳукуматининг 11 сентябрдаги қарорига асосан “GM Uzbekistan”да “Chevrolet Aveo” машиналирини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.