“LG” компанияси Ўзбекистонда дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи қўшма корхонага асос солади

“LG” компанияси Ўзбекистонда дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи қўшма корхонага асос солади

Жорий йилнинг 15 ноябрига қадар Ўзбекистонда дастурий таъминот ва ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхона рўйхатдан ўтказилади, дея хабар беради “Дарё” нашри “Podrobno.uz”га таянган ҳолда.

Қўшма корхонанинг таъсисчилари “LG” компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси бўлади. Қўмита мутахассиси Фарҳод Ибрагимовнинг “Podrobno.uz”га маълум қилишича, қўшма корхона электрон ҳукумат тизими ва иқтисодиётнинг реал секторининг давлат улушига эга корхоналари учун дастурлар ва ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашади.

Умуман, Ўзбекистонда қўшма корхонани ташкил этиш учун “LG” компанияси 1 миллион доллар миқдорида сармоя киритишни режалаштирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.