“Uzmobile” халқаро нумерация стандартига ўтди
Шу йилнинг 25 сентябридан бошлаб “Uzmobile” миллий оператори шаҳарлараро ва халқаро алоқа тармоғига чиқишнинг янги форматига ўтди. Бу ҳақда Uzmobile.uz хабар беради.
Қолган мобил операторлар эса 1 октябрдан халқаро нумерация стандартига ўтади, яъни шаҳарлараро ва халқаро алоқага чиқиш учун рақам теришнинг янги тартиблари кучга киради.
Қайд этиб ўтамиз, энди шаҳарлараро алоқа 8 рақами ўрнига 0 орқали, халқаро алоқа эса 8-10 ўрнига 00 рақами орқали амалга оширилади.
Улашиш:
Шарҳлар