Собиқ “Интерконтиненталь” меҳмонхонаси “Hilton” бошқарувига ўтади

Собиқ “Интерконтиненталь” меҳмонхонаси “Hilton” бошқарувига ўтади

Тошкентдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонаси бошқарувини “Hilton” меҳмонхоналар тармоғига топшириш ҳақида битим имзоланди. Бу ҳақда «Правда Востока» газетасига таянган ҳолда 12news.uz хабар беради, деб ёзади Kun.uz.

Меҳмонхонага эгалик қилувчи Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозир “Hilton” билан дастлабки келишув имзоланган бўлиб, якуний битим 2014 йил охирида қабул қилиниши кутилмоқда.

Қайд этиб ўтамиз, “International Hotel Tashkent” Ўзбекистонда очилган жаҳон даражасидаги илк беш юлдузли меҳмонхона бўлиб, мамлакатда энг яхши меҳмонхоналардан бири ҳисобланади.

Меҳмонхонани 1997 йилдан 2012 йилга қадар Британиянинг “InterContinental Hotels Group” компанияси ва меҳмонхоналар тармоғи бошқариб келди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.