Ўзбекистонлик ҳакам Тоҳир Ғуломов “UWW”нинг “Олтин ҳуштак” олий мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистонлик ҳакам Тоҳир Ғуломов “UWW”нинг “Олтин ҳуштак” олий мукофотига сазовор бўлди

Тошкентда бўлиб ўтган спорт кураши бўйича жаҳон чемпионати якунлари бўйича “UWW” 2014 йилнинг энг яхши реферисини эълон қилди. Ҳамюртимиз Тоҳир Ғуломов ушбу нуфузли мукофот – “Олтин ҳуштак” совриндорларидан бирига айланди, дея хабар беради “UzReport” нашри. 

Ғуломовдан ташқари, мукофотга грузиялик Эдишер Мачаидзе ва венгриялик Ласло Петери муносиб кўрилди.

Қайд этиб ўтамиз, Тоҳир Ғуломов энг тажрибали ўзбек ҳакамларидан бири бўлиб, 2001 йилдан буён Олимпия тоифасидаги судья ҳисобланади. У 2002 йилдан бошлаб катталар орасидаги жаҳон чемпионатларида хизмат кўрсатиб келади.   

Айтиш жоизки, бу спорт курашидаги судьяларнинг биринчи муваффақияти эмас. Бундан олдин, 2011 йилда Истанбулда ўтказилган жаҳон биринчилиги доирасида худди шу мукофотга Ўзбекистон спорт кураши ассоциациясининг бош котиби, UWW судьялар департаменти вице-президенти Константин Михайлов сазовор бўлган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.