Нью-Йоркда ИҲТга аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарларининг учрашуви ўтказилди
2014 йилнинг 26 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Мувофиқлаштирувчи учрашувида иштирок этди, дея хабар беради ТИВнинг матбуот хизмати.
Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг чиқишида давлатимизнинг ИҲТдаги иштирокининг устувор йўналишлари кўрсатиб ўтилди ҳамда 2016 йилда Ташқи ишлар вазирлари ислом конференциясининг 43-сессиясини Ўзбекистонда ўтказиш тасдиқланди.
Шу куннинг ўзида ИҲТ Бош котиби Ияд Амин Мадани билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва ислом дунёсининг 57 та давлатини бирлаштирувчи ташкилот ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Фотосурат: http://www.oic-oci.org
Шарҳлар