Германия делегацияси “Ангрен” МИЗда бўлди

Германия делегацияси “Ангрен” МИЗда бўлди

25 сентябрь куни Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг “Ангрен” МИЗ дирекциясида бўлди. Бу ерда республикада ўз фаолиятини ошираётган немис компаниялари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди, дея хабар беради 12news.uz.

“Ангрен” МИЗ дирекцияси берган маълумотга кўра, ташриф давомида меҳмонлар турли диаметрдаги мис трубаларини ишлаб чиқарувчи заводда, Ангрен шакар заводида ва “Ангрен” Халқаро логистика марказида бўлишди.  

Айтиш жоизки, Германия Ўзбекистоннинг Европадаги асосий савдо-иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. 2013 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги товар айланмасининг ҳажми $591,2 млн.ни ташкил этди. 2014 йилнинг дастлабки 5 ойида ушбу кўрсаткич  $253,2 млн.га етди. Иккала мамлакат ўртасидаги молиявий ва техник ҳамкорликнинг умумий ҳажми эса 313,9 млн. евродан ортиқ миқдорни ташкил этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.