Янги кенгаш ташкил этилади
ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари – элчи Юрий Штеркнинг маълумотига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Ўзбекистон Чет эл инвестициялари ва савдо бўйича кенгашни ташкил этади, дея хабар беради “РИА Новости”.
«Ўзбекистон томони билан ЕИ-Ўзбекистон савдо ва инвестициялар бўйича кенгашни шаклантириш тўғрисида музокаралар олиб бориляпти, унда Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатаётган ёки унга киришни режалаштираётган Европа компаниялари илк бор қатнашади”, – деди Штерк, Ўзбекистонга ташриф буюрган Бельгия ишбилармон доираларининг вакиллари олдида чиқиш қилар экан.
Элчининг фикрича, ушбу кенгашнинг ташкил этилиши Ўзбекистон ва ЕИнинг савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш имконини беради. “Чет эл валютасининг тўлиқ конвертациясини жорий этиш ва иш процедураларини соддалаштириш Ўзбекистонга чет эл инвестицияларини жалб этишдаги самарали қадам ҳисобланади”, – дейди Штерк.
Бундан олдин, ЕИ 2014-2020 йилларда Ўзбекистонда амалга ошириладиган лойиҳаларга 168 млн еврогача маблағ ажратишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этиб ўтамиз, 1996 йилда Ўзбекистон ва ЕИ “Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги битимни имзолаган эди. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси эса 2012 йилда очилган.
Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати ушбу хабарга изоҳ бермаяпти.
Шарҳлар