Ўзбекистон Президенти ўқитувчиларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти ўқитувчиларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

29 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги  Фармонни имзолади.

Унга кўра, “Мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асосларини, замонавий касб-ҳунарларни ўргатишдаги жонкуярлиги, таълим-тарбия тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун” қуйидагиларга фахрий унвонлар берилди:

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» 

Бердиева Жумагул Амоновна Қумқўрғон туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
Турдиева Махбурат Махкамовна Олмалиқ шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» 

Журамирзаева Махмуда Журамирзаевна Учқўрғон туманидаги 34-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг она тили 
ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти
Исмаилова Раиса Юсуповна Нукус шаҳридаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» 

Ачилов Дўсмурот Тошмуротович Кармана туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, 
Навоий вилояти
Бердиева 
Зайнаб 
Файзиллаевна
Каттақўрғон туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби директори, Самарқанд вилояти
Матякубова Гульнора Абдусаматовна Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, 
Тошкент шаҳри
Сабирова Мухаббат Марксовна Урганч туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, 
Хоразм вилояти
Султанова Махбуба Кузибаевна Фарғона политехника институти қошидаги академик лицейнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти
Тешабаева 
Матлюба
Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Сирдарё вилояти
Умматов Сирожиддин Исоқович Балиқчи туманидаги 38-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика ва информатика фанлари ўқитувчиси, Андижон вилояти
Халилова Нодира Разиковна Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Бухоро вилояти
Хомитов Абдували Комилович Зарбдор ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг информатика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» 

Хожиев Баходир Найимович Қарши олимпия захиралари коллежининг дзюдо бўйича мураббийи, Қашқадарё вилояти

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ЎзА маълумотида танишишингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.