Саломатликка оғир зарар етказиб, Россияда яшириниб юрган фуқаро Ўзбекистонга топширилди

Саломатликка оғир зарар етказиб

Ўзбекистон фуқароси Алишер Қўлдошев Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширилди. У  безорилик ниятида соғлиққа қасддан оғир зарар етказганлик учун қидирилаётган эди, дея хабар беради Москва вилояти прокуратурасининг матбуот хизмати.  

Маълумотларга кўра, у 2013 йил февралида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида бўлган пайтида,  шериги билан бирга ўзининг танишини дўппослаган ва унинг саломатлигига оғир зарар етказган. Воқеадан сўнг у Россия Федерацияси ҳудудида яшириниб юрган.
 
2014 йил январида Қўлдошев Москва остонасининг Раменский туманида полиция ходимлари томонидан ушланди. Москва вилояти прокуратураси органлари унга нисбатан экстрадиция текширувини ўтказиб, унинг материалларини Россия Федерацияси Бош прокуратурасига юборади.

Айни пайтда РФ Бош прокурори ўринбосарининг қарори билан Алишер Қўлдошев Ўзбекистон томонига жиноий жавобгарликка тортиш учун топширилди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.