Қирғизистонликлар Ўзбекистонга янги намунадаги паспорт бўйича қўйилади
Ўзбекистон 1994 йил намунасидаги паспорт соҳиби бўлган қирғиз фуқаролари учун мамлакатга киришга чеклов жорий этмоқда. Бу ҳақда ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бўлимига таянган ҳолда “Вечерний Бишкек” нашри хабар беради.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг 1 октябридан бошлаб қирғизитонликлар Ўзбекистон Республикасига 2004 йил намунасидаги паспортлар (ID-карталар ва чет эл паспорти) бўйича қўйилади.
ҚР давлат чегара хизматидагиларнинг сўзларига кўра, ушбу чеклов 2006 йил 3 октябрда икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисида”ги келишувнинг 11-моддасига биноан жорий этилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар