“Ўзбекистон ҳаво йўллари” кузги-қишки парвозлар жадвалига ўтмоқда

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” кузги-қишки парвозлар жадвалига ўтмоқда

Шу йилнинг 26 октябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК парвозларнинг кузги-қишки жадвалига ўтади, дея хабар беради компания матбуот хизмати. 

Халқаро қатновлар жадвалига бир нечта янгиликлар киритилади.

Анъанага кўра, қишки мавсумда Ригага тўғридан-тўғри қатнов бажарилади, Тошкент-Рига-Тошкент йўналишидан ташқари бу қатнов ҳафтанинг бешинчи кунлари бажарилади.

Дубайга қатновлар сони оширилади – декабрнинг ўртасидан кейинги йилнинг январь ойи ўрталарига қадар  парвозлар битта жадвал бўйича ҳафтасига беш марта бажарилади. Шунингдек бу даврда Деҳли ва Амритсарга қатновлар ҳам икки бараварга кўпайтирилади ва ҳар куни бажарилади. 

Урумчига иккинчи қатнов киритиш режалаштирилмоқда, бу йўналиш эндиликда ҳафтанинг иккинчи ва бешинчи кунлари бажарилади. Ҳафтанинг учинчи кунлари Японияга қатнов бажариш режалаштирилмоқда.

Шунингдек Екатеринбургга яна битта қатнов қўшилади – энди бу шаҳарга парвозлар ҳафтага икки марта бажарилади. Краснодарга қатновлар сони ўзгармайди, бироқ уларни бажариш кунлари ўзгаради.

Қишки жадвалга янги Бухоро-Краснодар қатновининг киритилиши режалаштирилган. 2 январдан Урганч-Волгоград қатнови йўлга қўйилади.

Қишки жадвалдаги асосий янгилик – Тошкент-Хабаровск  йўналишидир, бу қатновни икки ҳафтада бир марта амалга ошириш режалаштирилган.

Бокуга қатновлар ҳафтада уч марта бажарилади.

Маҳаллий йўналишлар бўйича парвозлар жадвалидаги янгилик фақатгина ҳафтанинг бешинчи кунлари амалга ошириладиган  янги ички Бухоро-Фарғона қатновидир.

Қишки жадвал 2015 йилнинг 28 мартига қадар амал қилади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.