Welcome to Uzbekistan, қанча кўп бўлса, шунча яхши
2013 йилда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан сайёҳлар ташриф буюрди ва уларнинг йиллик сони 2 миллиондан ошди. Ўтган икки йил мобайнида бу кўрсаткич 43 фоизга ўсди, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 1 миллиондан ортиқ чет эллик сайёҳ юртимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессиясининг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов маълум қилди.
Мамлакат раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунда туризм индустриясида 200 мингдан ортиқ кишидан банд бўлиб, ушбу соҳанинг мамлакат ЯИМга қўшган умумий ҳиссаси 2 фоиздан ошган.
«Ўзбекистонда 550 та сайёҳлик компанияси – туроператорлари фаолият юритмоқда, мамлакатимиздаги тарихий объектлар, архитектура ва шаҳарсозлик обидаларининг аксариятини қамраб олган 110 та халқаро сайёҳлик йўналиши бўйича хизмат кўрсатилмоқда. Бу йўналишларнинг 65 таси тарихий-маданий мерос объектлари, 30 таси табиий-рекреацион, 15 таси соғломлаштириш туризми элементларини ўз ичига олган экологик йўналишлардир», – дея қайд этади Ислом Каримов.
Шарҳлар