Тошкентда дарвозабонлар мураббийлари учун махсус ФИФА курслари бошланди
6 октябрь куни Тошкентда дарвозабонлар мураббийлари учун махсус ФИФА курслари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерациясининг матбуот хизмати хабар беради.
10 октябргача давом этадиган курсларда республиканинг барча минтақаларидан ташриф буюрган 28 нафар дарвозабонлар мураббийлари иштирок этмоқда. Курсларга ФИФА инструктори Хорун Ал Бартаманий (Уммон) инструкторлик қиляпти. ЎФФ техник бўлим бошлиғи Шавкат Имомов курсларга кординаторлик қилмоқда.
Маълумотларга кўра, назарий машғулотлар пойтахтдаги Рамада меҳмонхонасида, амалий машғулотлар эса ЎФФ майдонида ўтказиляпти.
Курс якунида барча иштирокчиларга махсус ФИФА сертификатлари топширилади.
Улашиш:
Шарҳлар