Қаршида курант барпо этилмоқда

Қаршида курант барпо этилмоқда

Қарши шаҳрининг марказида замонавий курант барпо этилмоқда.
 
Унинг баландлиги қарийб 30 метрни ташкил этади, бу уни ҳамма томондан яхши кўриш имконини беради.

Ҳозир қурилиш ишларида “Яккабоғ қўрғони” инжиниринг компаниясининг 20 нафар қурувчиси меҳнат қилмоқда. Бу ерда уч сменали режим ташкил этилган, деб ёзади “Народное слово” нашри.

Яқин кунларда Қарши шаҳри аҳолисини жорий вақт ҳақида курантлар бонги хабардор қиладиган бўлади. 


If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.