Урганч давлат университетида 100 га яқин киши ишга велосипедда қатнайди
Урганч Давлат университетида 100 га яқин киши ишга велосипедда қатнайди. Бу ҳақда мазкур университетнинг кафедра мудири Ш. Ҳасановга таянган ҳолда “EcoNews” нашри хабар беради, деб ёзади “Kun.uz”.
Ҳасановнинг сўзларига кўра, Урганч Давлат университети ҳудудида дастлаб 200 ўринлик велотураргоҳ ташкил этилган эди.
Бироқ, университетда 800 га яқин киши велосипеддан фойдаланиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, велосипед ўринлари 700 тагача кўпайтирилган.
Қайд этиб ўтамиз, юқорида тилга олинган мавзу Ўзбекистон Экологик ҳаракати томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳамда Ўзбекистонда велосипед транспортини оммалаштиришга бағишланган тадбирда муҳокама қилинди.
Шарҳлар