Ярим кило тош босадиган олма
Сурхондарёнинг Сангардак тоғлари ёнбағридаги боғлардан бирида оғирлиги ярим килодан ошувчи, эни-8,5 см, бўйи-10,5 см, умумий айланаси эса 38 сантиметрдан ортиқ бўлган олма етиштирилди, деб ёзади “Ўзбекистон овози” нашри.
“Бундан икки йил илгари адирликда 200 тупга яқин «Кримсон» навли кўчат экиб, боғ яратгандик. Бу йил уларнинг ҳар биридан ўртача 100-150 кило мева олишни мўлжаллаб турибмиз”, – дейди боғбон Илҳом Ҳамроев.
“Сангардакдаги ғайриоддий, ял-ял товланувчи олмалар кафтингизга аранг сиғади. Ҳар бир шохдаги ғужжада ўртача 3-4, баъзиларида эса 7-8 тагача ана шундай мева бор. Тоғ бағридаги бу мўъжизадан ҳайратланмаслик мумкин эмас”, дея қайд этади газета.
Фотосурат: © uzbekistonovozi.uz
Улашиш:
Шарҳлар