“Airbus” авиаконцерни Ўзбекистоннинг буюртмасини бажара олмади
“Airbus” авиаконцернининг Франциядаги вертолёт ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлими Ўзбекистоннинг 180 миллион евролик шартномасини бажара олмади. Бу ҳақда 12news.uz хабар беради.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 6 та “Cougar” транспорт вертолёти ва 10 та енгил “Fennec” вертолётлари учун буюртма берган.
Бироқ “Airbus”нинг Франциядаги бўлинмаси, ушбу шартнома Германия ҳукумати томонидан тўхтатиб қўйилгани сабаб, буюртмани бажариб бера олмаган. Бу ҳақда “Airbus Group” бош директори Том Эндерс Берлинда бўлиб ўтган хавфсизлик масалаларига бағишланган конференцияда маълум қилган.
«Германия вертолётлар учун қатор керакли эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаради, бироқ Германия ҳукумати ушбу маҳсулотлар экспортини тасдиқламади. Шу сабабли ҳам компания вертолётларни Ўзбекистонга етказиб бера олмади», – дейди Эндрес.
Хорижий ОАВнинг ёзишича, мазкур шартноманинг қиймати қарийб 180 млн еврони ташкил этади.
Шарҳлар