Bo'limsiz

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Freedom Payments офисининг текширилиши бўйича изоҳ берди

Фото: Freedom Pay

Пайшанба куни Тошкентдаги Freedom Payments хорижий компаниясининг офисига ниқобли одамлар келиб, компания ходимларни ҳибсга олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ вазиятга изоҳ берди, аммо маълумотда компания номи кўрсатилмаган.

Идоранинг таъкидлашича, ички ишлар бошқармасининг тергов бўлими Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши доирасида фуқароларнинг пластик карталаридан 12 млрд сўм ўғрилангани бўйича тергов олиб бормоқда.

«Жиноятни тўлиқ фош қилиш ва жиноят учун жазо муқаррарлиги принципини таъминлаш, фуқароларга етказилган моддий зарарни қоплатиш чораларини кўриш мақсадида бир қатор тезкор-тергов ҳаркатлар олиб борилмоқда. Тергов жараёнида пластик карталардаги пуллар турли тўлов тизимлари орқали хорижий давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган», — дейилади хабарда.

Freedom Technologies компаниялар гуруҳи бош директори Роман Миникеев аввалроқ Freedom Payments ходимларини текшириш мамлакатдан капитал олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш бўйича стандарт жараён билан боғлиқлигини ва Freedom Pay компанияси шаффоф тарзда ва қонунчилик доирасида ишлашини қайд этади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.