Тошкент чорраҳаларида қизил чироқда тўхтамаган автомобилларни аниқловчи тизим ишга туширилади
Тошкентдаги видеокузатув камералари автомобиль тезлигини аниқлаш (авто-радар), автомобилнинг рақам белгисини таниб олиш ҳамда светофорнинг қизил чироғи ёнган пайтда автомобилнинг тўхтамай ўтиб кетишини аниқлаш каби учта асосий функцияни бажаради. Бу ҳақда “Дарё” нашри “RedPen”га таянган ҳолда хабар беради.
Шунингдек, чорраҳаларга “Trigger System” ўрнатилади. У махсус лазер бўлиб, автомобиль светофорнинг қизил чироғида тўхташ чизиғини кесиб ўтганида, камерага бу ҳақда хабар жўнатади. Камера эса автомобилни суратга олади, сўнгра ҳайдовчига қоидабузарлик учун жарима солинади.
Бунинг учун камерали чорраҳаларнинг барчасига Ўзбекистонда ушбу тизимни жорий қилаётган Швейцариянинг “АGТ International” компаниясидан сотиб олинган светофорлар ўрнатилиши керак. Светофорлар ҳам тизимга уланади.
Фотосурат: ©redpen.uz
Шарҳлар