Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари бўйича вазири лавозими бўшади
Бу ҳақдаги маълумот маданият вазирлигининг расмий сайтида пайдо бўлди, деб ёзади “UZ24” нашри.
Ушбу лавозимни Минхожиддин Мирзо тахаллуси остида таниқли бўлган шоир Минхожиддин Хожиматов эгаллаб турганди. У 2013 йил 26 февралда олдинги вазир Турсунали Қўзиевнинг ўрнига келганди.
Ҳозирча Хожиматовнинг мазкур лавозимдан кетиш сабаблари эълон қилингани йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар