“РБК” ва “Мир” каналлари йўқолди
Ўтган ҳафтада Ўзбекистондаги кабель телевидениеси студияларининг кўпчилиги Россиянинг “РБК” ва “Содружества Независимых Государств (СНГ) “Мир” телеканалларининг трансляциясини тўхтатди.
Бунга сабаб сифатида маҳаллий студиялар техник носозликларни келтирмоқда. Бундан олдин кабель тармоқлари орқали трансляция қилинадиган каналлар пакетидан “Домашний”, “ТНТ” ва “РЕН-ТВ” каналлари олиб ташланганди.
Anhor.uz таҳририяти “РБК” ва “Содружества Независимых Государств (СНГ) “Мир” телеканалларининг ўчирилиш сабабларини тушунтириб бериш илтимоси билан Миллий телерадиокомпанияга мурожаат қилди.
ЎзМТРКдан расмий жавоб олишимиз билан уни ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола этамиз.
Улашиш:
Шарҳлар