Фарғонада порахўр божхоначиларга ҳукм чиқарилди
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди беш нафар божхоначини беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда, «Ҳуқуқ» газетасига асосланиб, 12news.uz хабар бермоқда, деб ёзади “Кун” нашри.
Маълум бўлишича, судланган божхоначилар давлат фойдасига мусодара қилинган товарларни махсус дўконга ўтказиб беришган.
Бунинг учун дўкон эгасидан товар қийматининг 10 фоизи миқдорида пора олишган.
Қайд этилган божхоначилар 2012-2014 йиллар давомида шу йўл билан 89,8 миллион сўм пора олган.
Суд ушбу божхоначиларни ҳарбий унвонларидан ва божхона органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этди.
Бундан ташқари, божхоначилар пора кўринишида олинган барча пуллар давлат фойдасига ундириб бериладиган бўлди.
Шарҳлар