Россия императорлик уйининг раҳбари илк бор Ўзбекистонда бўлади
Шу йилнинг 3-15 ноябрь кунлари Россия императорлик уйининг раҳбари Буюк княгиня Мария Владимировна Романова илк бор Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради “РИА Новости” “Россотрудничество”нинг республикадаги ваколатхонасига таянган ҳолда.
Ушбу ташриф Ўзбекистон тарихи, миллий маданияти ва замонавий ҳаёти билан танишув характерига эга.
“Россотрудничество” ташкилоти Рус православ черковининг Тошкент ва Ўзбекистон епархияси ҳамда Республика Рус маданий маркази билан ҳамкорликда мазкур ташрифнинг ташкилотчисига айланди.
Романовлар уйининг раҳбари буюк княгиня Мария Владимировна Испанияда истиқомат қилади.
Улашиш:
Шарҳлар