Ўзбекистонда иқлим ўзгаришларига чидамли фермер ва деҳқон хўжаликлари яратилади
22 октябрь куни Тошкентда “Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимга чидамлилигини таъминлаш” мавзусида криш семинари ўтказилди.
Мазкур лойиҳанинг мақсади Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида иқлим ўзгаришларига чидамли бўлган қишлоқ хўжалик ва чорвачилик фермер хўжаликларини яратишдан иборат, деб ёзади “UzReport” нашри.
Лойиҳа давлат ҳокимиятининг марказий, вилоят ва маҳаллий органларига ҳамда бу борада заиф бўлган қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан шуғулланувчи фермер ва деҳқон хўжаликларига иқлим ўзгаришларининг мавжуд ва келгуси таъсирларига қарши туришда ёрдам беради.
Лойиҳа 4 та асосий йўналишни ўз ичига олган: қурғоқчиликни бошқариш учун институтционал ва техник салоҳиятни ҳамда у ҳақда дастлабки даврда огоҳлантириш тизимини яратиш; деҳқон хўжаликлари учун қишлоқ хўжалигини юритишнинг (ўсимликларни етиштириш ва чорвачилик) иқлимга чидамли амалиёти; ландшафтлар даражасида амалга ошириладиган, иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга йўналтирилган мослаштирув чоралари; иқлим ўзгаришига мослашув борасидаги билимлардан фойдаланиш ва бу ҳақдаги хабардорликни ошириш.
Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади, бу ерда охирги йиллар ичида глобал исиш юқори тезликда кетаётгани кузатилмоқда.
Шарҳлар