Хонанда Лоланинг уйи ўмарилди
22 октябрь куни эрталаб хонанда Лоланинг уйи номаълум жиноятчилар томонидан ўмарилди. Жиноятчилар хонанданинг онасига тан жароҳатларини етказган ва унинг заргарлик буюмларини ўғирлаган, дея хабар беради “12news” нашри.
Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ҳозир тергов олиб борилмоқда.
Лола Юлдашева (1985 йил 4 сентябрда туғилган) ўзбек хонандаси, қўшиқлар муаллифи ва актриса. У Ўзбекистонда “Маҳаббатим” қўшиғи билан танилди. Шунингдек Россияда ҳам Мая тахаллуси остида ижод қилган. Лола ўзбек ва рус тилларида куйлайди, бир нечта ўзбек фильмларида суратга тушган.
Улашиш:
Шарҳлар