“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Рига-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда
Қишки жадвалга кўра Тошкент-Рига-Тошкент қатнови ҳар жумада бажарилади. Тошкентдан учиб кетиш 18-40 да, Ригага етиб бориш 21-10 да. Ригадан Тошкентга учиш 23-50 да, Тошкентга етиб келиш – шанба куни 07-45 да, дея хабар беради “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг матбуот хизмати.
Бундан ташқари ҳар ҳафта якшанба кунлари Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Рига-Тошкент қатнови бажарилиши ҳам давом этади.
Ушбу йўналишда замонавий Боинг -767 самолётлари хизмат кўрсатади.
Улашиш:
Шарҳлар