Акмал Камолов Москвага элчи сифатида жўнаб кетди
Акмал Камолов Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бундан олдин у Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишларди, дея хабар беради ТИВнинг матбуот хизмати.
Янги тайинланган элчи ўз зиммасига юклатилган вазифани бажариш учун Тошкентдан Москвага жўнаб кетди.
Қайд этиб ўтамиз, А.Камолов ушбу лавозимда 2010 йил май ойидан 2014 йил август ойигача ишлаган Зиёдулла Пўлатхўжаевнинг ўрнига келди.
Улашиш:
Шарҳлар