Ўзбекистондаги сейсмик станциялар сони деярли икки бараварга ошди

Ўзбекистондаги сейсмик станциялар сони деярли икки бараварга ошди

Ўзбекистондаги сейсмик станциялар сони деярли икки бараварга ошиб, 32 тадан 60 тага етди, дея хабар беради “Дарё” нашри “12news”га таянган ҳолда.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Тошкентда ташкиллаштирилган давра суҳбати чоғида Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, физика-математика фанлари доктори Сабриддин Хусомиддинов маълум қилган.

«Шунингдек, хорижий инвестициялар эвазига яна 6 та сейсмик станция қурилиши режалаштирилган», − дейди сейсмолог.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.