Олмаота аэропортида Air Astana учувчиси наркотик мастлик ҳолатида қўлга олинди

Фото: КТК

Олмаота аэропортида Air Astana авиакомпанияси учувчиси наркотик мастлик ҳолатида қўлга олинди, деб хабар бермоқда Kazinform авиаташувчи матбуот хизматига таяниб.

Компанияда қайд этишларича, учувчи 23 апрель куни қўлга олинган, у йўловчи сифатида учиб кетмоқчи бўлган.

Айни пайтда полиция органлари томонидан судга қадар тергов олиб борилмоқда. Учувчи ишдан четлатилган.

Шу билан бирга авиакомпания ишонтиришича, ходимлар томонидан алкоголь ёки наркотиклар истеъмолига нисбатан ноль бардошлилик кўрсатилади ҳамда экипаж доимий асосда қонда алкоголь ёки наркотик моддалар бор-йўқлиги юзасидан тестдан ўтказиб турилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.