Тошкентда “Infolib – 2014” учинчи миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди

Тошкентда “Infolib – 2014” учинчи миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди

“Infolib – 2014” ҳафталиги доирасида билимлар куни, турли танловлар, қизиқарли учрашув ва давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар, кўргазма ва фильмлар намойиши ташкил этилади.

Таниқли ёзувчи ва шоирлар, рассомлар, санъаткорлар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва ёшлар иштирокида учрашувлар бўлиб ўтади, чет эллик мутахассислар иштирокида хорижий тиллар куни ташкил қилинади. 

“Ҳар йили ўтказилаётган миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини оширишга кўмаклашмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, ҳафталик доирасида ўтказиладиган семинар ва тренингларга кўплаб хорижий мутахассислар жалб этилаётгани халқаро даражада ахборот алмашиш имконини бераётир”, – дейди Тошкентдаги Гёте институти директори Ю.Ханский.

“Infolib – 2014” ҳафталиги ёшларга адабиёт, мусиқа, ахборот-коммуникация технологиялари, тасвирий санъат соҳасида қўшимча билим олиш, уларнинг ижодий қобилиятини аниқлашга ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, ахборот-кутубхона марказлари фаолиятини яхшилаш, уларда илғор технологиялар ва тажрибани жорий этиш, оммалаштиришда муҳим ўрин тутмоқда, деб ёзади ЎзА. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.