2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг эмблемаси тақдим этилди

2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг эмблемаси тақдим этилди

Фазо, икона ёзуви ва футболга муҳаббат турнир эмблемасининг асосий мавзусига айланди, деб ёзади “UZ24”.

Россиянинг “Первый канал” эфирида 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати эмблемаси тақдим этилди. Уни Халқаро космик станция экипажи тақдим этишга ёрдам берди. Шунингдек чемпионат рамзи Москвадаги Катта театр биносида ҳам намойиш этилди.

Муаллифларнинг ғоясига кўра, эмблема шакли Жаҳон чемпионати кубогининг чизгиларини такрорлайди, “қизил, олтинранг, қора ва мовий рангларнинг қўлланиши эса икона ёзуви пайдо бўлган вақтлардаги машҳур рус санъат асарларига хос бадиий техника билан боғлиқ”.

ЖЧ-2018 эмблемасининг дизайни Лиссабондаги «BrandiaCentral” брендинг агентлиги томонидан ишлаб чиқилди. Португалия компанияси Россия ва бошқа мамлакатларнинг дизайнерлик бюролари орасида ўтказилган танловда ғолиб чиқиб ушбу ҳуқуққа эга бўлди.

Расмий эмблеманинг якуний варианти ўн кишидан иборат ҳайъат томонидан қабул қилинди. Ҳайъат таркибига Россия спорт вазири Виталий Мутко, ФИФА бош котиби Жером Вальке, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов, “Россия-2018” ташкилий қўмитасининг бош директори Алексей Сорокин, футбол бўйича Россия терма жамоасининг бош мураббийси Фабио Капелло, футболчи Игорь Акинфеев, журналист Олег Добродеев, пианиночи Денис Мацуев, дирижёр Валерий Гергиев ва актриса Чулпан Хаматовалар кирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.