Суриядаги урушга жангариларни ижтимоий тармоқлар орқали ёллашмоқда

Суриядаги урушга жангариларни ижтимоий тармоқлар орқали ёллашмоқда

Ёлловчилар Марказий Осиёликларни Сурияда жангарилар томонида жанг қилишга ёллаш учун “Одноклассники” ижтимоий тармоғидан фойдаланмоқда, дея хабар беради “12news” нашри.

Яқиндагина мактабни тугатган ўшлик йигитча “Одноклассники”даги ўз саҳифасида Сурия урушида қатнашишга даъватлар битилган матнни жойлаштирган, деб ёзади Ўш шаҳар полициясининг матбуот хизмати.

Ёш йигит ўтган йили ишлаш учун Ўшдан хорижга кетган. Унинг саҳифасида Сурияга бориш ҳақидаги даъватлар жойлаштирилган бўлса-да, саҳифа эгасининг ҳозирда қаерда экани номаълум, дейишмоқда полицияда.  

Айтиш жоизки, аккаунтида аёл киши сифатида рўйхатдан ўтган бошқа фойдаланувчилар ҳам хорижда ишловчи Марказий Осиёликларни урушга боришга чақирувчи даъватларни жойлаштирмоқда.

Тожикистонлик Далер исмли меҳнат муҳожири “Одноклассники”даги шундай “аёллар”дан бири уни бир неча бор Сурияга боришга чақирган, бироқ у билан учрашишдан бош тортган. Далер аслида бу аёл мавжуд эмаслигига ишончи комил.   

Айни пайтда тожик муҳожирларини бу тарзда Интернет орқали ёллаш кенг тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқда минглаб арабча исмли фойдаланувчилар рўйхатдан ўтган. Улар ўз саҳифаларида тожик тилида экстремистик видео-материалларни жойлаштиряпти.  

Қозоғистонда эса жангариларни ёллаш олдингидай шахсий учрашувларни кўзда тутувчи иш бўлиб қолмоқда, дейди сиёсатшунос Талгат Мамирайимов. Ишончли ва уқувли аскарларга эҳтиёжи бор экстремистлар номзодларни интернетдан излагандан кўра уларга шахсан ўзлари баҳо беришни истайди, дея қайд этади эксперт.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.