Наманганда пул маблағларини ўзлаштиргани учун туман молия бўлимининг бошлиғи жазоланди
Чортоқ туман жиноят ишлари бўйича суди йирик миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиргани ва порахўрлиги учун Наманган вилояти Чортоқ туман маъмуриятининг молия бўлими бошлиғи Раҳимжон Нишоновни қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Суд берган маълумотларга кўра, Нишонов давлат муассасаларига маҳсулот сотиб олишда қалбаки тендерларни ташкил этган ва ҳужжатларни қалбакилаштирган.
Нишонов маҳсулотни қимма нархларда сотиб олгани учун хусусий фирмалардан ўз улушини олган. Бундан ташқари, 70 дан ортиқ мактаб ва боғчани таъмирлашга ажратилган йирик пул маблағларини ҳам ўзлаштирган, дея хабар беради “12news” нашри.
Улашиш:
Шарҳлар