Енгил пуллар яхшиликка олиб келмади

Енгил пуллар яхшиликка олиб келмади

Хивалик Санобар Матқурбонова, Сатима Олламова, Омонжон Раҳимовалар яширин фоҳишахона очиб, енгил пул ишлаб олиш истагида бўлган аёлларни ишлатиш билан шуғулланган. Ушбу “тадбиркор аёллар”нинг тўрига вояга етмаган қизлар ҳам тушган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ўтказиб, унинг натижалари бўйича материалларни судга тақдим этди.

Бу аёллар олдин ҳам шундай жиноятларни содир этгани учун қамалиб чиққани боис суд уларнинг ҳар бирини 5 ярим йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

“Ҳуқуқ” газетасининг материаллари бўйича.     

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.