Тожикистонда 80 нафар ўзбекистонлик фуқаро амнистияга тушди

Тожикистонда 80 нафар ўзбекистонлик фуқаро амнистияга тушди

Тожикистонда амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилинди, аёл махбуслардан иборат дастлабки амнистия қилинган фуқаролар озодликка чиқарилди.  
 
3 ноябрь куни Тожикистон Адлия вазирлигининг жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармаси раҳбари Иззатулло Шарипов аёлларни озодликка чиқаришдан олдин табриклади ва уларга келажакда қонунга амал қилувчи фуқаролар бўлишини тилади. Аёллар колониясидан жами 287 нафар аёл озод этилади, 27 нафар аёлга нисбатан эса амнистия қўлланилмайди, чунки улар икки марта амнистияга тушган, дея хабар беради “Regnum” АА.

Айтиш жоизки, амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилиниши билан озодликка жами 4,5 минг киши чиқарилади. Бундан ташқари колония-посёлкаларда жазони ўтаётган 3,5 минг киши ҳам озод этилади. Шунингдек 2 минг нафар махбуснинг жазо муддати қисқартирилади.

Шу билан бирга, Тожикистон қамоқхоналарида жазони ўтаётган 340 нафар чет эл фуқароси ҳам озод этилади. Уларнинг 155 нафари Афғонистон, 80 нафари Ўзбекистон, 39 нафари Россия, 31 нафари Қирғизистон ҳамда Нигерия, Туркия, Ироқ, Эрон ва бошқа давлатларнинг фуқароларидир. Улар асосан гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқ жиноятлари учун жазо муддатини ўтамоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.