Ўзбекистонга 25 кг гиёҳванд модда олиб ўтишга уринган тожик фуқаролари ушланди

Ўзбекистонга 25 кг гиёҳванд модда олиб ўтишга уринган тожик фуқаролари ушланди

Ўзбекистон давлат чегарасини муҳофаза қилиш бўйича қўмита ходимлари икки нафар Тожикистон фуқаросидан 25 кг кўкнорини олиб қўйди. Бу пайтда улар Ўзбекистоннинг чегарадош қишлоқларидан бирида бўлишган, деб ёзади “Новый век” нашри.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида қўлга олинган тожик фуқаролари Ўзбекистонга гиёҳванд моддаларни сотиш учун келган.

Ҳозир ушбу ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ишлари бошлаб юборилган.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудидан “шимолий йўналиш” деб номланувчи гиёҳванд моддалар трафиги ўтади. БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили ушбу “йўналиш” орқали 100 тоннагача кучли таъсир кўрсатувчи гиёҳванд моддалар олиб ўтилади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.