МТС ўз фаолиятини реклама ролигидан бошламоқчи

МТС ўз фаолиятини реклама ролигидан бошламоқчи

«Мобильные ТелеСистемы» компанияси ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятини тиклаш доирасида Тошкентда реклама ролигини суратга олмоқда, дея хабар беради “UZ24” нашри.

Шу боис компания 17 дан 60 ёшгача бўлган эркак ва аёлларни, йигит ва қизларни кастингга таклиф этади.

Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: замонавий ишбилармон типажи, буғдой ранг, бўй-басти ўртача (ташқи қиёфаси моделларникидай бўлса, ундан ҳам яхши), катта ёшлилар – салобатли. 
 
Роликни суратга олиш ишлари Тошкентда Москвадан ташриф буюрган медиа-компания ва МТС вакиллари иштирокида 12-16 ноябрь кунлари амалга оширилади.

Кастинг ва фотосиновлар уч кун давомида (2014 йил 7-9 ноябрь) “Кинопром” компаниясининг офисида соат 12:00 дан 17:00 гача М-1 мавзеси, Я.Ғуломов кўчаси 38 манзили бўйича ўтказилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.