Ўзбекистонлик чегарачилар контрабандачиларни қўлга олаётган пайтда отишма юз берди

Ўзбекистонлик чегарачилар контрабандачиларни қўлга олаётган пайтда отишма юз берди

10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг чегара наряди Қирғизистон Республикаси фуқароларига нисбатан қурол ишлатди, деб ёзади “Вечерний Бишкек” нашри.

«Ўзбек чегарачиларининг маълумотларига кўра, икки нафар Қирғизистон фуқароси иккита “Hyundai Porter” юк машинасида Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси орқали товуқ ва ўрдак оёқларидан иборат контрабанда юкни олиб ўтишга уринган», – деб ёзади “ВБ”.

Маълумотларга кўра, ҚР фуқаролари автомашиналарни Қизил-Қия (ҚР) – Қадамжой (ҚР) транзит йўли чеккасида тўхтатиб, юк машиналаридан контрабанда юкини тушираётган бўлган. Бу пайтда воқеа жойига Ўзбекистон Республикасининг чегара наряди етиб келган ва қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатган қирғиз фуқароларига нисбатан қурол ишлатган. Ўзбек чегарачиларининг ҳаракатлари натижасида қирғиз фуқароларидан бири яраланган ва Ўзбекистоннинг Водил қишлоғидаги касалхонага етказилган. Иккинчи қирғиз фуқароси эса “Айрибас” ўтказиш пунктига олиб келиниб, Қадамжой тумани МХХ ходимларига топширилган.  
Айни пайтда Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати юз берган воқеа сабаблари ва тафсилотларини аниқламоқда.

Қайд этиб ўтамиз, Қизил-Қия (ҚР) – Қадамжой (ҚР) автойўли Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи икки томонлама транзит йўли ҳисобланади. Ушбу автотрассадан фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўтиши мумкин. Қирғизистон фуқаролари транзит йўлида тўхташ ҳуқуқига эга эмас.

Ҳозирча Ўзбекистоннинг расмий органлари ушбу воқеага изоҳ бергани йўқ. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.