Қўйлиқ бозори ва “Роҳат” кўлини реконструкция ва ободонлаштириш ишлари кутмоқда

Қўйлиқ бозори ва “Роҳат” кўлини реконструкция ва ободонлаштириш ишлари кутмоқда

2015 йилда “Қўйлиқ” бозори ёнидаги автойўлни кенгайтириш режалаштирилган, бу эса бозорнинг ўзини ҳам босқичма-босқич реконструкция қилиш ҳамда машиналар турадиган парковкалар қурилиши бошланишини билдиради.  

Бектемир туман ҳокимлигининг тўққиз ойлик фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида ана шу ҳақда сўз борди.  

Берилган маълумотларга кўра, айни пайтда “Бахт” ва “Роҳат” кўлларини ободонлаштириш бўйича инвестиция лойиҳаси устида ишланмоқда. 2015 йилда улар яна сувга тўлдирилади ва бу ерда кўнгилочар мажмуа қурилиши бошланади.

Шунингдек Бектемир тумани ҳокимияти 2015 йилда туман ҳудудини янада ободонлаштириш бўйича режалар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.