Амнистия эълон қилинди
2014 йил 14 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси давом этиб, унда сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги масалани кўриб чиқди.
Сенаторлар томонидан қабул қилинган қарорга кўра, аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, шунингдек, бир қатор бошқа тоифадаги шахслар жазодан озод этилади.
Бундан ташқари, қарорда амнистия тўғрисидаги қарор татбиқ этилмайдиган шахсларнинг тоифалари ҳам назарда тутилган.
Сенат ўз қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қарорини қўлланиш тартибини ҳам белгилади.
Шарҳлар